Пойтахтдаги яна бир кўча вақтинча ёпилди
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтдаги яна бир кўча вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Мирзо Улуғбек тумани Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Миллий боғ кўчасидан Темур Малик кўчасигача бўлган қисмда транспорт воситалари ҳаракати бугун, 8 ноябрь куни соат 12:00 дан 9 ноябрь куни 20:00 гача вақтинча чекланди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг