Пойтахтда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди

19:05 19 Апрель 2024 Жамият
422 0

Ижтимоий тармоқларда давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суиистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни «Яшил макон» махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошланганини, ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер