Пойтахтда 4 минг доллар олиб, ўрнига қалбаки пул қайтарган фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрида фуқаронинг 4 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, кейинчалик ўрнига сохта АҚШ доллари қайтарган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида муқаддам судланган фуқаро Р.Т. таниши фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга 4 тонна помидор етказиб бериши эвазига 4 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Шундан сўнг, ушбу пулларни қайтармаслик мақсадида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 4 минг АҚШ долларини берганлиги фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг