Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кузатилаётган кучли шамол ва ноқулай об-ҳаво сабабли огоҳлантириш берди.
Унга кўра, об-ҳавонинг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши кузатилиши мумкин.

Юзага келган ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, шунингдек, аллергия ёки чангга юқори сезувчанлик бўлса кўчада юришни чеклаш ҳамда шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 17 май куни кучли шамол ва чанг бўрони кузатилиб, унда 19 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолганди. 18 май, тонгги соат 8:20 га қадар эса электр таъминотида юзага келган носозликлар тўлиқ бартараф этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг