Пойтахт ҳокимлиги фуқароларни огоҳликка чақирди

12:14 26 Февраль 2025 Жамият
196 0

Фото: «Халқ сўзи»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини дарахтлар қулаши хавфи сабаб огоҳликка чақирди.

Қайд этилишича, 26 февраль куни ёғган қорнинг намлиги ва оғирлиги туфайли дарахтлар ва енгил қурилмалар қулаши содир бўлмоқда. Шу боис ҳокимлик фуқаролардан йўлакларда эҳтиёткорлик, тепа ва атроф муҳитга диққатли бўлишни тавсия қилмоқда.

«Газ босими ўзгаришларини эътибордан четда қолдирманг! Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларига риоя қилинг. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, шаҳар бўйлаб ободонлаштириш бўлимлари ва бошқарув сервис компанияларининг ходимлари қорларни тозалаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер