Пентагон Киевнинг қулашига йўл қўймайди — АҚШ мудофаа вазири

17:01 19 Март 2024 Дунё
867 0

Фото: AFP

Америка Қўшма Штатлари Украинани барча зарур нарсалар билан таъминлашга қарор қилди ва Киевнинг қулашига йўл қўймайди. Ушбу фикрларни АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин айтиб ўтди.

«Америка Қўшма Штатлари Украинанинг қулашига йўл қўймайди… Биз Украинани зарур ресурслар билан таъминлашга содиқ қоламиз», — деди Остин Германиядаги Американинг «Рамштейн» авиабазасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича алоқа гуруҳи йиғилишидан олдин.

АҚШ Конгресси Украинага ёрдам бериш бўйича янги сўров бўйича ҳали рози бўлмаган, маъмурият эса ўтган йилнинг декабрь ойида ҳарбий маблағларни қайтариб ўтказиш имкониятларини тугатганини маълум қилган. Шу ҳафта Оқ уй Вашингтон Киевга 300 миллион долларлик ўқ-дорилар юбориш имкониятини топгани ҳақида хабар берди, бироқ Украина Қуролли кучларига бу ёрдам «бир неча ҳафта» етади.

Россия Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда ва «ўт билан ўйнаяпти» деб ҳисоблайди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланмоқда. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан тўлдириш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.

Олдинроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украинадаги вазият бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини, лекин Украина етакчиси Владимир Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи» бўйича эмаслигини айтганди.

«Вазир Россия томонининг музокаралар йўли билан ечим топишга очиқлигини тасдиқлади ва … Зеленский формуласини илгари суриш бўйича ҳар қандай фаолиятда иштирок этишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер