Пенсия миқдори оширилди

13:37 30 Апрель 2022 Жамият
2392 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–128-сон, 29.04.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича белгиланади:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;

— ёшга доир энг кам пенсия – ойига 633 000 сўм;

— ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмагандаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;

— меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлганларга бериладиган нафақа – ойига 698 000 сўм;

— 1941-1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград қамал қилинганда ишлаганларнинг энг кам пенсияси устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм;

— белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 698 000 сўм.

Шунингдек, 2022 йил 1 майдан:

— зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм;

— иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 500 000 сўм;

— боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшилади;

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер