Павлония кўчатларини етиштиришда биогумусдан фойдаланилмоқда

12:45 17 Февраль 2022 Жамият
906 0

Фото: Халқ сўзи

Жиззах шаҳри «Қипчоқ» маҳалласининг адирликларга туташ қисмида қаровсиз ва ташландиқ ҳолда бўлган икки гектар тошлоқ ҳудуд ўзлаштирилиб, павлония кўчатлари экилган эди. Икки йиллик меҳнат ўз самарасини берди. Бугун дарахтлар барқ уриб, уларнинг бўйи икки, уч метрга етган.

— Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, бу ерда павлония кўчатлари етиштиришни йўлга қўйдик, — дейди «Исломжон» МЧЖ боғдорчилик кластери раҳбари Суннат Бойхўрозов. — Кўчатларимизни нафақат шаҳримиз аҳолиси, балки бошқа вилоятлардан ҳам келиб олиб кетишмоқда. Айниқса, юртимиз бўйлаб ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб фуқаролар, корхона ва ташкилотларни павлония дарахти кўчатлари билан таъминладик. Айни вақтда уларнинг ўрнига янги қаламчалар ўтқазиш юмуши билан бандмиз.

Кластерда павлония кўчатларини ўстиришда биогумусдан унумли фойдаланилмоқда. Эътиборлиси, калифорния чувалчанглари асосида тайёрланувчи биогумус мазкур хўжаликнинг ўзида етиштириляпти.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер