Паркентда «Damas» ёниб кетди

18:25 20 Июнь 2024 Жамият
418 0

Фото: Тошкент вилояти ЙХҲБ

Тошкент вилояти Паркент туманида «Damas» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 20 июнь куни соат тахминан 16:00 ларда Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 ҚизилтоғПаркентЯнгибозор автомобиль йўлининг 56-километридаПаркент» бозори қаршисида) содир бўлган. 1985 йилда туғилган Ж.Б.га тегишли бўлган, тўхтаб турган «Damas»да ёнғин юзага келган.

Манбага кўра, ушбу ҳолат содир бўлган вақтда автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоуловнинг эса маълум қисми ёниб кетган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида «Mercedes-Benz» транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли , ёнғин келиб чиқиши оқибатида тўлиқ ёниб кетганди.

Шунингдек, ўша куннинг ўзида, соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди ва оқибатда йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетди.

Бундан ташқари, соат 12:50 ларда, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 км.да «Cobalt» русумли машина ёниб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер