Паркентда 14 ёшли йигит тоғасининг ўғлини отиб қўйди
Фото: Архив сурат
Маълумотга кўра, 2 август куни 2008 й.т. фуқаро Э.Э. Паркент тумани «Ёшлик» маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 й.т. М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан. Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.т. ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.
Бундан ташқари, Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрида ҳам Бош бошқарма масъул раҳбарлари бошчилигида шу каби жиноят муҳокамаси ўтказилиб, «қизил» тоифага кирган маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан профилактик учрашув ташкил қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг