Пара велоспорт: Тошкент-2025 Ёшлар Пара Осиё ўйинлари учун замин ҳозирланмоқда
Жорий йилнинг 21-24 нобярь кунлари Тошкентда пара велоспортнинг шоссе ва трек йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд вилояти ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидан ташриф буюрган спортчилар ушбу мамлакат биринчилигида фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди.
Бу галги Ўзбекистон чемпионатида маҳоратли спортчилар билан бир қаторда ёш иқтидор эгалари ҳам иштирок этишди. Бундан кўзланган асосий мақсад - 2025 йил пойтахтимиз мезбонлик қиладиган Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи ёш пара велоспортчиларни саралаб олишдан иборат.
Мусобақаларнинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг