Пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
4 кун давом этган муросасиз баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида бош соврин Хоразм вилояти жамоасига насиб этди. Кучли учликдан эса Наманган вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари жой олди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган вилоят жамоалари махсус кубоклар билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг