Пандемия қайси давлатларда қачон тугайди? Экспертлар прогноз қилди
Boston Consulting Group (BCG) халқаро консалтинг компанияси экспертлари дунёда коронавирус пандемияси ривожланиши прогнозлари берилган тадқиқот маълумотларини тақдим этишди. Бу ҳақда Рамблер манбаси хабар берди.
Мутахассислар турли мамлакат ҳукуматлари маълумотлари ва расмий статистикаларидан фойдаланишди. Уларнинг баҳолашларича, Россияда карантин июнь ўрталари ёки июль ойи охирларида тугайди, юқтириш ҳолатлари энг юқори бўладиган пайт эса май ойлари бошида рўй бериш эҳтимоли бор. АҚШ ва Германияга нисбатан ҳам худди шундай прогноз билдирилган.
Буюк Британияда эса карантин июнь ёки июль сўнгида якунига етади, касалланиш бўйича тиғиз вақт май охирида кутиляпти.
Бразилия, Аргентина ва ЖАРда ушбу муддат ёз фасли охирида, вирусга чалиниш ҳолатлари чўққиси июнда кузатилади, деб ёзишмоқда экспертлар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг