Остонада 20 та қозонда ош дамланади ва у 4 минг кишига тарқатилади
Бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги Талабалар паркида 20 та қозонда палов дамланмоқда. Мазкур таом 4 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, тайёрланган ошнинг бир қисми меҳрибонлик уйлари, ногиронлар ва қариялар уйларига жўнатилади.
“Палов Party”: 20 та қозондаги палов – Остонанинг 20 йиллигига” номли хайрия акцияси Қозоғистон халқлари ассамблеяси шафелигида ушбу мамлакатнинг “Дўстлик” ўзбеклар жамоатчилик бирлашмаси уюшмаси томонидан Қозоғистон талабалари альянси билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига ўзбек маданияти, ўзбек халқининг тарихий мероси билан яқиндан танишиш, шарқона меҳмондўстликнинг ёрқин намунаси – палов миллий таомидан татиб кўриш имконияти тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг