“Пахтакор” польшалик ҳужумчи билан шартнома имзолади

13:07 13 Февраль 2026 Спорт
393 0

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби полшалик ҳужумчи Пётр Пажишек билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.

Маълумот учун, Пётр 1993 йил 8 сентябр куни Польша Республикасининг Торун шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида Англия, Дания, Нидерландия, Италия ва Испания каби мамлакатларда тўп сурган.

Хусусан, 2022 йилда Испания Ла Лигаси вакили бўлган “Леганес” клубида тўп сурган. Ушбу жамоа таркибида барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушган.

Айтиш жоиз, Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси 20 февраль санасида ўз якунига етади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер