Пахта ҳосилдорлиги 70 центнердан ошмоқда
Жорий йилда Сирдарё туманидаги “Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжалигида пахта ҳосилдорлиги 70 центнерни ташкил қилди. Ушбу натижага Хитой технологияси асосида “XinLuZao-57” навли ғўзани қўшқатор усулда ўстириш орқали эришилди.
— Ғўзани қўшқатор усулда парваришлашнинг афзалликлари кўп экан, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Эсонбой Қўзибоев. — Айни усул туфайли пахтачилик бўйича йигирма йиллик фаолиятим давомида ҳар йили гектаридан 40-45 центнердан ҳосил олинган еримиздан илк бор 70 центнердан хирмон кўтардик.

Маълумот учун: жорий йилда вилоят бўйича 73 минг гектар пахта майдонининг 65 минг гектарига пахтанинг хорижий навлари экилди. Хитойнинг “XinLuZao”, “Zhongtaj”, “Tian Yu” каби ғўза навларидан иборат қўшқаторли пахтазорлар эса 23 минг гектарни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган медиа-турда маълум қилинишича, айни пахта майдонларининг ҳар гектаридан 60-70 центнердан ҳосил олинмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг