Ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс аниқланди

13:54 10 Май 2024 Жамият
278 0

Иллюстратив фото

Гумонланувчи ўзини Марказий банкнинг мутахассис ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган.

Киберхавфсизлик маркази хабар беришича, Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4,1 млн сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганидан арз қилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этгани аниқланган.

Аниқлик киритилишича, гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж. интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг мутахассис ходими сифатида таништирган. Шундан сўнг, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлган.

Ҳозирда К.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғрилик, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер