«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди

19:01 21 Февраль 2025 Жамият
318 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 24—27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Унга кўра, 24—27 февраль кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25—27 февралда қорга айланади) бўлади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

26—27 февраль кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер