«Ўзгидромет» совуқ ва кучли шамол кузатилишидан огоҳлантирди
Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Унга кўра, 22-23 январь кунлари кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 22-24 январь кунлари кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ — 2 даража илиққача, шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг