Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

04:16 17 Март 2022 Жамият
3073 0

Фото: Архив сурат

Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер