“Oʻzbekneftgaz“дан 1,5 мингдан ортиқ фуқаролар фойдасига 5 миллиардга яқин иш ҳақи ундириб берилди

16:30 18 Май 2021 Иқтисодиёт
1233 0

Ишчи-ходимларнинг 5 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди дея хабар бермоқда МИБ Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида ФИБ Миробод туманлараро судининг ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақа ҳамда суд қарорларига асосан қарздор “Oʻzbekneftgaz“ АЖ дан 1.500 дан ортиқ ундирувчи фуқаролар фойдасига жами 5 млрд.га яқин ойлик иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ишлари келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган ва натижада ишчи-ходимларнинг тўланмасдан қолган 5 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер