Ўзбекистоннинг узум экспортидаги ҳажми очиқланди
Ўзбекистон 46 та давлатга қарийб 204 минг тонна узум экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 46 та хорижий давлатларга қиймати 153,2 миллион АҚШ долларлик 204 минг тонна узум экспорт қилган.
Хусусан, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
Россия — 88 минг тонна;
Қозоғистон — 63 минг тонна;
Қирғизистон — 23 минг тонна;
Хитой — 9 минг тонна;
Туркия — 4 минг тонна;
Саудия Арабистони — 3 минг тонна;
Украина — 3 минг тонна;
Беларусь — 2,3 минг тонна;
Озарбайжон — 1,6 минг тонна;
Ироқ — 1,6 минг тонна;
Германия — 867 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг