Ўзбекистоннинг туман ва шаҳар ҳокимлари: улар кимлар?

10:51 01 Август 2023 Жамият
707 0

Иллюстратив фото

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда маҳаллий бошқарувни номарказлаштириш бўйича бир қатор чоралар кўрилди. Айтиш мумкинки, маҳаллий ҳокимликларнинг мустақил қарор қабул қилиш даражаси ошди.  Масалан, 33 та ваколат ва функциялар Марказий бошқарув органларидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилди.

Давлат миқёсидаги қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш қонуний асослар билан мустаҳкамланди. Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Маҳаллий бюджетларнинг ихтиёрида қолаётган маблағлар миқдори сўнгги етти йилда 27 бараварга ошиб, 10,1 трлн сўмга етди.       

Туман ва шаҳарларнинг қиёфасини ўзгартириш, иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллий инфратузилмаларни яхшилаш каби масалалар кўп жиҳатдан маҳаллий бошқарувга, айниқса, ҳокимларнинг билим ва маҳорати, уларнинг дунёқарашига боғлиқ бўлмоқда.

Шу сабабли, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда мавжуд туман ва шаҳарлар бошқарувидаги кадрлар салоҳиятига доир тадқиқотни бошлади. Ушбу тадқиқот бугунги ҳокимларнинг замонавий менежмент ва замон талабларига қанчалик жавоб бера олиши ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериб боришни назарда тутади.  

Эътиборингизга Ўзбекистон ҳокимлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи дастлабки маълумотларни ҳавола этамиз.

Тайинловга қадар асосий фаолият соҳаси:

— Маҳаллий бошқарув органларида – 96 

— Республика бошқарув органларида – 35 

— Банк соҳасида – 19 

— Прокуратура органларида – 18 

— Ички ишлар органларида – 8 

— Давлат корхоналари бошқарувида – 7 

— Тадбиркорликда – 4 

— Депутатликда – 4 

— Солиқ соҳасида – 4 

— Фавқулодда вазиятлар тизимларида – 2 

*11 та туман ва шаҳар ҳокими лавозими бўш

Мутахассислигига кўра:

— Иқтисодчи – 25%

— Ҳуқуқшунос – 13%

— Муҳандис – 10%

— Қишлоқ хўжалиги – 8%

— Молиячи – 7%

— Қурилиш – 5%

— Педагог – 5%

Ҳокимларнинг ўртача ёши – 46

— Энг ёш ҳокимлар Тошкент вилоятида – ўртача 40 ёш

— Энг ёш ҳоким Нарпай туманида – 32 ёш

— Энг ёши катта ҳокимлар Жиззах вилоятида – ўртача 51 ёш

— Энг ёши катта ҳоким Когон туманида – 71 ёш

*Аёл ҳокимлар жами ҳокимларнинг 2%ини ташкил қилмоқда –Каттақўрғон шаҳри, Боёвут, Бўстон ва Олот туманлари

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер