Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ташаббуси доирасидаги саъй-ҳаракатлари Кувайт ОАВ нигоҳида
Кувайтнинг араб тилидаги "Ал-Жарида" газетаси ҳамда "Q8 Press" электрон нашрида "Ғазо секторидан 100 нафар бола ва аёл Ўзбекистонга даволаниш учун келди" номли мақолалар эълон қилинди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мақолаларда таъкидланишича, Ўзбекистон Ғазо секторидан келган 100 га яқин фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида бепул даволаш учун қабул қилди.
Нашрлар, шунингдек, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабарига таянган ҳолда, "Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Араб-Ислом саммитида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати уруш оқибатларидан азият чеккани фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон касалхоналарида бепул даволашга тайёрлигини тасдиқлаган", - дея эътироф этишган.
Қайд этилишича, 26 декабрь куни Ўзбекистон томонидан Мисрга махсус самолёт жўнатилган ҳамда 100 нафар фаластинлик ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкентга етказилиб, шифохоналарга ётқизилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг