Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган сиёсати АҚШ оммавий ахборот воситалари диққат марказида

17:29 10 Август 2022 Сиёсат
749 0

Фото: Иллюстратив фото

Американинг «Diplomat» журнали сайтида «Ўзбекистон университетларида гендер тафовутига барҳам бериш» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил март ойида 2022-2026 йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинишини билдиргани қайд этилган.

«Кўплаб аёлларни университет даражаларини олишга ундаш - бу керакли пайтдаги тўғри қадамдир, деб ёзади «Diplomat». Ҳозирга қадар мамлакатда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириш самарали бўлди. Университетлар сони ошгани сари ўқимишли аёлларнинг улуши ҳам ортди. 2016 йилда мамлакат бўйлаб аёлларнинг атиги 5,6 фоизи олий маълумотга эга эди, энди бу кўрсаткич 17,7 фоизни ташкил этмоқда».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер