Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 30 январь куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади

20:05 29 Январь 2024 Жамият
350 0

“Ўзгидромет” 30 январь, сешанба кун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер