Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига 6 декабрь куни туман тушиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 6 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади. 8 декабрда кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 6 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳаво ўзгариб туради, 6 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 6 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 6 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 6 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 6 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг