Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига 5 январь куни қор ёғиши мумкин

07:25 05 Январь 2022 Жамият
837 0

«Ўзгидромет» 5 январь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер