Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 6 ноябрь куни об-ҳаво бироз булутли бўлади
Ўзбекистонда 6 ноябрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–3 даража совуқ, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида хаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, Навоий вилоятида 7–9 даража совуққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси
3 даража илиқ–2 даражага совуқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси
3 даража илиқ–2 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг