Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 апрель куни қисқа муддатли ёмғир ёғади

06:06 18 Апрель 2022 Жамият
940 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ўзгидромет» 18 апрель, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 8-13°, кундузи 16-21° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 20-25° бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 20-25° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 апрелда 7-12°, кундузи 18-23° гача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер