Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12 апрель куни қисқа муддатли ёмғир ёғади

20:52 11 Апрель 2026 Жамият
612 0

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 12 апрель, якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°,кундузи 23-28° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° дан 15-20° гача ўзгариб туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер