Ўзбекистонлик талаба америкалик чўкаётган ота-болани қутқариб қолди
Россиянинг Волгоград шаҳрида ўқиётган ўзбекистонлик талаба Жасурбек Ражабов 2019 йилда Волга дарёсида чўкаётган америкалик эркак ва унинг 7 ёшли ўғлини қутқариб қолгани учун медаль билан тақдирланди.
Талаба маҳаллий В1.ру нашрига берган интервьюсида айтишича, унинг Ўзбекистондаги ота-онаси на ҳодиса ҳақида, на тақдирланиш ҳақида билмайди, деб ёзади Sof.uz.
22 ёшли Жасурбек Волгоград давлат аграр университетида қутқарувчилик бўйича таҳсил олади. Ўтган йили ёзги амалиётда у Волгоград вилоятининг Даниловский туманидаги “Бобри” пляжида бўлди. Пляжда чўкаётган одамларни кўргач, у уларга қараб сузди.
“У ерда ота-бола бор эди. Улар 3 метр чуқурликда эди. 7 ёшли бола умуман сузишни билмасди. Эркак ҳам сув юзида аранг турган эди”, — деди ёш қутқарувчи.
Ражабов “ҳалок бўлаётганларни қутқаргани учун” медали билан тақдирланди.
У тақдирланиш чоғида ўзи қутқарган оила Волгоградга Филаделфия (АҚШ)дан келганини билган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг