Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларини амалга оширди

14:30 17 Июнь 2022 Сиёсат
951 0

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.

«Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавар – Карачи» йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.

Айтилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер