Ўзбекистонлик фуқароларни Япония корхоналарига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

11:34 27 Июль 2023 Жамият
359 0

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигидаги делегациядан иборат ишчи гуруҳ Японияда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Япониянинг Нагоя шаҳрида «Ўзбекистонда тадбиркорлик қилиш учун яратилган мавжуд имкониятлар» ва «Ўзбекистоннинг меҳнат мигрантларини Япониянинг иқтисодиётига интеграциясидаги амалиёт ва потенциали» шиори остида бизнес форум ўтказди.

Япониялик 42 та иш берувчилар ва 19 та рекрутинг агентликлари иштирок этган мазкур форумда «Ўзбекистондаги хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси бўйича мавжуд тизим ҳамда Япония билан ҳамкорликни янада кенгайтириш» мавзусида тақдимот намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида япон тадбиркорлари билан соҳага доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Форум якунида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва 4 та япон рекрутинг компаниялари ўртасида Ўзбекистонлик фуқароларни Япония корхоналарига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер