Ўзбекистонга 9 ойда 99,8 мингта телевизор импорт қилинган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 25,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 99 756 дона телевизор импорт қилинган.
Телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13,6 мингтага камайган.
Ўзбекистон 15 та давлатдан телевизор импорт қилган.
Ўзбекистон 9 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 58,1 мингта;
— Россия – 37,7 мингта;
— Индонезия – 3,1 мингта;
— Полша – 358 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг