Ўзбекистондаги мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони ҳақида маълумот берилди

10:02 20 Май 2025 Жамият
270 0

Сўнгги 10 йил мобайнида умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга ошган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, 2024-2025 ўқув йили бошига, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ортган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар сони қуйидагича ошиб борган:

  • 2015-2016 ўқув йили бошига — 385 минг нафар;
  • 2016-2017 ўқув йили бошига — 390,6 минг нафар;
  • 2017-2018 ўқув йили бошига — 409,4 минг нафар;
  • 2018-2019 ўқув йили бошига — 444,2 минг нафар;
  • 2019-2020 ўқув йили бошига — 486,6 минг нафар;
  • 2020-2021 ўқув йили бошига — 508 минг нафар;
  • 2021-2022 ўқув йили бошига — 510 минг нафар;
  • 2022-2023 ўқув йили бошига — 521,6 минг нафар;
  • 2023-2024 ўқув йили бошига — 547,8 минг нафар;
  • 2024-2025 ўқув йили бошига — 564,9 минг нафарни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер