Ўзбекистондаги 1,7 мингдан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади

19:57 28 Февраль 2025 Жамият
371 0

Жорий Рамазон ойида Республикада фаолият юритаётган 2145 та масжиддан 1 743 тасида 27 кун давомида хатми Қуръон тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар берди.

Қайд этилишича, масжидларда таровиҳ намози ва Қуръони карим хатм қилиниши мақсадида 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилиши кўзда тутилган.

«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, юртимиз мўмин-мусулмонларига ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўшма дастури ҳамда Медиа режа ишлаб чиқилди», дейилади идора хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳудудларда ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш идоралари билан ҳамкорликда масжид биноси ва ҳудудини ёнғин хавфсизлиги, эвакуация режаси, электр, газ жиҳозларининг техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ўрганилган ҳамда аниқланган камчиликлар бартараф этилган.

Диний-маърифий соҳадаги фаолият жорий йил давомида ҳам белгиланган режа асосида, тизимли равишда амалга оширилиши белгиланган.

Маълумот учун, бугун хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.

Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари қуйидагича:

  • Фарғона – 20:20;
  • Наманган – 20:20;
  • Андижон – 20:20;
  • Тошкент вилояти – 20:30;
  • Тошкент шаҳри – 20:30;
  • Сирдарё – 20:30;
  • Жиззах – 20:30;
  • Самарқанд – 20:30;
  • Қашқадарё – 20:40;
  • Сурхондарё – 20:40;
  • Навоий – 20:40;
  • Бухоро – 20:40;
  • Хоразм – 21:00;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер