Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
архив фото
Наманган, Андижон ва Фарғонада зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, бугун, 6 май куни Тошкент вақти билан 15:51 (06.05.2020 да 10:51 Гринвич бўйича) Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари 39,79 градус шимолий кенглик, 73,93 градус шарқий узунлик, магнитуда М=5. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 431 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича содир бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 234 км, 2 балл.
Андижон: 174 км, 3 балл.
Фарғона: 194 км, 2 балл.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг