Ўзбекистонда сўнгги 10 ой ичида қанча шампун импорт қилингини айтилди
Сўнгги 10 ойда Ўзбекистонга 9,2 минг тонна шампун импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Сўнгги 10 ой ичида Ўзбекистонга олиб кирилган шампунлар қиймати 23,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, 36 та хорижий давлатдан импорт қилган. Шампун импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага ошган.
Ўзбекистонга энг кўп шампун импорт қилган давлатлар ҳам очиқланди. Хусусан:
Россия — 6,2 минг тонна;
Руминия — 846 тонна;
Туркия — 488 тонна;
Жанубий Корея — 266 тонна;
Германия — 165 тонна;
Хитой — 126 тонна;
Франция — 121 тонна;
Ҳиндистон — 103 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг