Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади.
Академия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишларини, истиқболли ва қисқа муддатли дастурларни белгиловчи ва мувофиқлаштирувчи, шунингдек, агросаноат мажмуасини илмий ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда академияда илмий экспертизадан ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг