Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 706 тани ташкил этган.
Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 617 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 2 762 та;
— Туркия – 2 071 та;
— Хитой – 2 044 та;
— Қозоғистон – 1 195 та;
— Корея – 910 та;
— АҚШ – 320 та;
— Қирғиз Р. – 291 та;
— Тожикистон – 283 та;
— Озарбайжон – 247 та;
— Германия – 213 та;
— Туркманистон – 171 та;
— бошқалар – 4 199 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг