Ўзбекистонда оёқ кийимлари экспорти 4,4 млн. АҚШ долларига камайган
Фото: ЎзА
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 17,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимларини экспорт қилган.
✅ Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 млн. АҚШ долларига кам.
✅ 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон оёқ кийимларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 9,5 млн.
Қозоғистон – 4,2 млн.
Тожикистон – 2,5 млн.
Россия – 390,2 минг
Афғонистон – 359,5 мингAҚШ доллари
✅ 2021 йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийимлари экспорт қилган ҳудудлар:
Самарқанд вилояти – 5,3 млн.
Андижон вилояти – 5,3 млн.
Фарғона вилояти – 3,9 млн.
Тошкент вилояти – 847,0 минг АҚШ доллари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг