Ўзбекистонда музейлар сони яна биттага кўпайди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилди.
Унда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган. Музей 6 бўлимдан иборат. Мазкур экспонатларда Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар, ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив фотосуратлар асл материалларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилди.
Музейда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг илк қабул қилинган “Мустақиллик декларацияси”, Адлия вазирлиги ташкил топиши билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, адлия органлари ва муассасалари фаолиятига оид тарихий ҳужжатлар ҳамда материалларни ҳам кўриш мумкин.
Музейда нафақат вазирликнинг тарихи, балки бугунги кундаги иш фаолияти билан ҳам танишиш мумкин. Хусусан, экспонатлардан ўрин олган хорижий ҳамкорлик бўлимида вазирликнинг халқаро миқёсдаги келишувлари, анжуманлар, конференциялардаги муҳим жараёнлар кўзга ташланади.
Шу тариқа мамлакатимизда фаолият юритаётган музейлар сони 350 тага етди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг