Ўзбекистонда мигрантларга иш билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун кредитлар ажратилади
Жорий йилнинг 24 декабрь куни «Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш харажатларини қоплаш мақсадида кредит ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Фармонга кўра, Миллий банк негизида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш учун «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади.
Тўлов тизими аппарат ва дастурий таъминотни, шунингдек, унинг иштирокчилари учун вакиллик ҳисобварақлари орқали халқаро пул ўтказмалари бўйича ҳисоб-китобларни ўз ичига олган платформадир.
«Азия – Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг