Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди

12:46 11 Апрель 2026 Жамият
205 0

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 870,5 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган.

Қайд этилишича, жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил этган. Ҳудудлар кесимида ўқувчилар сони:

• Қорақалпоғистон Респеспубликаси – 375,5 минг нафар;

• Андижон вилояти – 634,7 минг нафар;

• Бухоро вилояти – 348,4 минг нафар;

• Жиззах вилояти – 284,6 минг нафар;

• Қашқадарё вилояти – 688,1 минг нафар;

• Навоий вилояти – 195,7 минг нафар;

• Наманган вилояти – 571,3 минг нафар;

• Самарқанд вилояти – 814,2 минг нафар;

• Сурхондарё вилояти – 572,8 минг нафар;

• Сирдарё вилояти – 165,1 минг нафар;

• Тошкент вилояти – 547,2 минг нафар;

• Фарғона вилояти – 733,4 минг нафар;

• Хоразм вилояти – 377,4 минг нафар;

• Тошкент шаҳри – 562,1 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер