Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ

10:20 22 Март 2020 Жамият
2951 0

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 42 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ, 21 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, коронавирус аниқланган 42-бемор Швейцарияда бўлиб қайтган.

Қўшимча қилишларича, айни вақтда Вирусология илмий-текшириш институтида бўлиб турган 42 нафар беморнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши — пневмония қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер