Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 3700 нафардан ошди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг