Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова 86 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Фарғона вилоят театри ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида ярим асрдан зиёд фаолият юритган Хурсаной Умарова етук ва таниқли саҳна усталаридан бири эди. У 100 дан ортиқ турли жанрдаги бош ва асосий қаҳрамон ролларни ўйнаб, кенг томошабинлар ҳурмати ва таҳсинига сазовор бўлган.
Умарова, шунингдек, хуш овоз хонанда сифатида концерт дастурларида ҳам фаол қатнашиб, 50 дан ортиқ замонавий халқ, мумтоз қўшиқ, ария ва дуэтларини ижро этиб, мусиқа ва қўшиқ шинавандаларини севимли санъаткорларидан бирига айланганди. Ҳозирги кунда 30 дан ортиқ ария ва қўшиқлари Ўзбекистон телерадиокомпания олтин фондида сақланиб келмоқда.
«У театр соҳасини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ҳамда самимий инсон сифатида қалбимизда мангу яшайди», дейилади Маданият вазирлиги хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг