Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача совиб кетади

13:45 10 Март 2021 Жамият
2023 0

13-14 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Узгидромет» хабар берди.

13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

14-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ-3° илиқгача,

Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер