Ўзбекистонда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза ва шикоят тўғри келмоқда

14:10 13 Март 2026 Жамият
263 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза ва шикоят тўғри келаётгани қайд этилди.

Лекин бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 535 та, Навоий вилоятида 462 та, Сирдарё ва Сурхондарёда 452 тадан, Жиззахда 430 та, Қашқадарёда 368 та, Тошкент вилоятида 350 тани ташкил қилмоқда.

Деҳқонобод, Миробод туманлари, Навоий, Оҳангарон ва Янгиер шаҳарларида ҳар ўн минг аҳолига тўғри келадиган аризалар сони бошқа туманлардан 2 баробар юқори экани кўрсатиб ўтилди.

Ёки мурожаатлар сони республикада 16 фоизга камайгани билан Қоровулбозор, Нурота, Конимех, Тупроққалъа туманлари, Наманган шаҳрида олдинги йилдан 50 фоизгача ошган.

Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан «номига» гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юргани танқид қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер